АсосийJamiyat

Мамлакатимизнинг қатор туман ва шаҳарларида эмланиш даражаси жуда паст — ССВ

'Мамлакатимизнинг қатор туман ва шаҳарларида эмланиш даражаси жуда паст — ССВ'ning rasmi

30 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 26 миллион  доза  коронавирусга қарши вакцина қўлланилган. Умумий эмланганлар сони 13,5 миллион  нафарни, яъни жами вакцина олувчи қатламнинг 63 фоизини ташкил этмоқда. Тўлиқ эмланганлар эса 6 миллион 766 минг 238 нафардан (31,5 фоиз) иборат.  

Аммо бу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, жойларда эмланиш даражаси қониқарли эмаслиги яққол кўзга ташланади.  

Масалан, 31 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда жами 281 кишида СOVID-19 аниқланган. Шундан катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади — 84 нафар! Яъни, юртимиз бўйича жами ҳолатларнинг қарийб учдан бир қисми пойтахтнинг ўзида қайд этилган.

Бунинг асосий сабаби эса мана бу статистикада акс этган. Аҳолини COVID-19га қарши эмлаш бўйича  кўрсаткич Тошкент шаҳрида жуда паст— бор-йўғи 38 фоиз.  

Қолган баъзи ҳудудларда ҳам  кўрсаткичлар қониқарли эмас. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида биринчи доза билан эмланганлар Нукус шаҳрида 49, Мўйноқда 53 фоизни ташкил этяпти.  

Андижон вилоятнинг Избоскан ҳамда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманларида 56 фоиз эмланувчи қатлам вакцинанинг биринчи дозасини олган холос.

Бундай кўрсаткичлар Бухоро вилоятининг Жондор туманида 43, Қашқадарёнинг Чироқчи туманида 49, Қамашида 50, Наманган шаҳрида 57, Самарқанд шаҳрида 37, Булунғур туманида 46 фоизга тенг.  

Сирдарё ва Сардоба туманларида 53, Тошкент вилоятининг Занигота туманида 42 ва Қуйичирчиқ туманида 53, Фарғонанинг Бувайда туманида 50, Қўқон шаҳри ҳамда Фарғона туманида 51 фоиз одам эмланган. Хоразм вилоятидаги энг паст кўрсаткич эса Янгиариқ туманига тегишли – 60 фоиз.

    Бошқа янгиликлар