Бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида -75 кг вазн тоифасидаги жангларни безаб бераётган ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров яна бир чиройли ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси маълум қилди.
Юртдошимиз учинчи жангини озарбайжонлик Миршариф Казимзадега қарши ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда Жафаров кучли ва аниқ зарбалари билан рақибни мағлуб этиб, чорак финал сари дадил қадам ташлади.






