30 октябрь куни, Қарши тумани “Узуннаво” МФЙда яшовчи Х.Ф ўғрилик юзасидан ариза билан мурожаат қилган.
У ўз аризасида, 29 октябрь куни соат 14:30 ларда Қарши шаҳар И.Каримов кўчаси, 4-сонли умумтаълим мактаби рўпарасида жойлашган “Фаст-фоод” номли овқатланиш жойига ўзига тегишли бўлган “Бонви” номли велосипеди билан келиб, велосипедини ушбу овқатланиш жойи кириш йўлагида қолдирганлигини, бироздан сўнг чиқиб қараганида ўзига тегишли бўлган ушбу велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ тезкор ходимлари ва вилоят ИИБ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Қарши шаҳар “Гулшан” МФЙда яшовчи Ҳ.Ш содир этганлигини аниқланиб, Ҳ.Ш.дан бир дона “Бонви” номли велосипед тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан H.Sh.ga нисбатан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддсаи 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






