1

Абу-Дабида халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 02.11.2021, 10:41
Абу-Дабида халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси томонидан халқаро қидирувда бўлган шахс Бирлашган Араб Амирликларида қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ушбу шахс 1972 йилда Ўзбекистонда туғилган. Фуқаро С.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 161, 242 ва 244-моддаларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилган. Шу боис Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тартибот органлари томонидан 2006 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган эди.

Даставвал, олинган материаллар асосида ушбу шахснинг тахминий жойлашуви ҳақидаги маълумот Интерполнинг Бош Котибиятига юборилган эди. 

Фуқаро С.M. 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланган. 2021 йилнинг сентябрь ойида Вашингтон миллий марказий бюроси томонидан фуқаро С.M. ҚШҳудудини тарк этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси ва Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби Интерполи ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор қидирув тадбири натижасида фуқаро С.M. Абу-Дабига этиб келган кунидан беш кун ўтиб қўлга олинган. Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1