1

Наманганда 16 ёшли усмир "Дамас" автомашинасини олиб кочди

ЖИНОЯТ 02.11.2021, 11:13
Наманганда 16 ёшли усмир "Дамас" автомашинасини олиб кочди

Афсуски автомашинлар олиб кочиш билан боглик жиноятларнинг аксарияти автомашина калитини транспорт воситасининг ўзида қолдириш оқибатида рўй бермокда. Тўрақўрғонда ҳам ана шундай ҳодиса юз берди.

Гап шундаки, тумандаги “Ҳамид Олимжон” махалласида яшовчи Зокиржон Абдуллаев 2021 йил 13 октябрь куни соат 10-30 дан 16-30 гача бўлган вақт оралиғида "Дамас" автомашинасини хонадони олдида, калитини автомашинасида қолдириб, ўзи яшаш хонадонига кириб кетади. Қайтиб чиққан вақтида эса Дамас, ўз ўрнида йўқ булган. Фуқаро дарҳол туман Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб транспорт воситасини топишда амалий ёрдам сўрайди. Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилади. Дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ишлари давомида Тўрақўрғон тумани, Чусткўприк МФЙ даги иккинчи даражали йўлда тургани аниқланган. Автомашина  кўздан кечирилиб, бирор мулк ўғирланмагани, шикаст етмагани аниқланган ва тилхат асосида эгасига қайтарилган. 

Наманган вилоят ИИБ Экспорт крминалистика булимининг   дактилоскапик экспертиза хулосасига кўра, олинган уч дона қўл бармоқ излари шахсни идентификация қилиш учун яроқли эканлиги ва излар 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахс тегишли эканлигини курсатган.

Гап шундаки, велосипед учиб юрган ўсмир эшиклари очиқ қолган дамасни калити ўзида турганини кўриб, бошқариб кўргиси келади ва ўт олдириб боши оққан томонга ҳайдаб борганини айтган.

Туракурғон туман ИИБ тергов булими терговчиси Абдулбори Худойбердиевнинг айтишича, тергов ҳаркатлари буйича тупланган ҳужжатлар  якуни буйича жиноят иши Узбекистон Репсубликаси  жиноят проссецуал кодексининг  381 моддаси тартибида жиноят ишлари буйича Туракурғон туман судига юборилган.

                                                                      Умида ҚЎШОҚОВА, Наманган вилоятидан махсус

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1