АсосийЖАМИЯТ

Абдулазиз Камилов Саудия Арабистоннинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди

2021-йилнинг 2-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Сау...

'Абдулазиз Камилов Саудия Арабистоннинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди'ning rasmi

2021-йилнинг 2-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимизга Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, Элчини Ўзбекистондаги фаолиятини бошлагани билан табриклади ҳамда унинг масъулиятли лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Бошқа янгиликлар