Маълумки, мамлакатимизнинг 2020 йилги чемпиони “Бунёдкор-W” тарихда иккинчи бор ўтказилаётган Чемпионлар лигасида иштирок этади.
Иорданиянинг Ақаба шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада тўрт жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар - “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон), “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон), “Амман клуб” (Иордания) ва албатта “Бунёдкор-W”. Жамоалар дастлабки тур ўйинини 7 ноябрь куни ўтказса, навбатдаги иккита турнинг орасида уч кундан фарқ бор. Гуруҳ ғолиби ўз-ўзидан Чемпионлар лигасининг иккинчи чемпиони сифатида тарихдан жой олади.
ЖАМОАМИЗ ИШТИРОКИДАГИ ЎЙИНЛАР
1-тур. 7 ноябрь
“ШАҲРДАРИ СИРЖАН” (Эрон) - “БУНЁДКОР-W”
2-тур. 10 ноябрь
“БУНЁДКОР-W” - “АММАН КЛУБ” (Иордания)
3-тур. 13 ноябрь
“БУНЁДКОР-W” - “СРИ ГОКУЛАМ КЕРАЛА” (Ҳиндистон)
“Бунёдкор-W” бош мураббийи Элмира Гуламова Чемпионлар лигаси учун 23 нафар футболчини танлаб олди. “Қалдирғочлар” бугун тунда Истанбул орқали Амманга учишади. “Бунёдкор-W” делегацияси аъзолари билан танишинг:
РАҲБАРИЯТ
Шомурод Исроилов – делегация раҳбари
Ислом Хўжаев – жамоа менежери
Соҳиб Эгамов – матбуот котиб
Элмира Гуламова – бош мураббий
Владимир Панов – мураббий
Олег Қаҳҳоров – дарвозабонлар мураббийи
Шаҳноза Маҳмудова – массажчи
Наталия Алажиева – маъмур
Рустам Юсупов – шифокор
ФУТБОЛЧИЛАР
Дарвозабонлар
1. Олга Қаҳҳорова
12. Зиёда Ирисбоева
23. Зарина Саидова
Ҳимоячилар
4. Зиёда Исоқова
5. Камола Рисқиева
8. Луиза Садирова
14. Марина Косникова
17. Дилрабо Асадова
18. Юлдуз Набиева
20. Бахтигул Токтоболотова
24. Зуҳра Бердиева
Ярим ҳимоячилар
6. Айжан Бўронбекова
9. Дилдора Нозимова
10. Саида Галимова
11. Гулчеҳра Эшмаматова
15. Умида Зоирова
21. Сўғдиёна Алламуродова
27. Илвина Аблякимова
Ҳужумчилар
7. Людмила Карачик
13. Полина Миханько
22. Азиза Норбоева
19. Нозима Эргашева
25. Алина Алматова