1

Бир сутка давомида 272 нафар коронавирус беморлари аниқланди. Бу июнь ойидан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич

ЖАМИЯТ 03.11.2021, 10:41
Теглар: коронавирус
Бир сутка давомида 272 нафар коронавирус беморлари аниқланди. Бу июнь ойидан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич

Кеча мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

2021 йил 2 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186793 (+272) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  

11 нафари Андижон вилоятида,

6 нафари Бухоро вилоятида,

11 нафари Жиззах вилоятида,

3 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

7 нафари Наманган вилоятида,

30 нафари Самарқанд вилоятида,

9 нафари Сирдарё вилоятида,

22 нафари Фарғона вилоятида,

8 нафари Хоразм вилоятида,

58 нафари Тошкент вилоятида,

104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,

Андижон вилоятида 15 нафар,

Бухоро вилоятида 4 нафар,

Жиззах вилоятида 1 нафар,

Наманган вилоятида 15 нафар,

Самарқанд вилоятида 31 нафар,

Сирдарё вилоятида 26 нафар,

Фарғона вилоятида 29 нафар,

Хоразм вилоятида 20 нафар,

Тошкент вилоятида 93 нафар,

Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182824 (+398) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1329 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан  ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1