Тошкентда 63 ёшли аёл невараси тенги йигит томонидан зўравонликка учрагани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини тўғрисида хабар берилганди. Телеграмдаги «Nemolchi.uz» лойиҳаси мазкур воқеага оид янги маълумотлар билан бўлишди.
Таъкидланишича, 1 ноябрь куни жабрланувчига терговчи қўнғироқ қилиб, ишга имзо қўйишни сўраган.
«Иш ёпилган ва уни судга оширишмоқчи. ‘Безорилик’ моддаси ва ‘енгил’ тан жароҳатлари билан», — деб ёзади канал муаллифи.
Аёлнинг сўзларига кўра, терговчи уни иш материаллари билан таништирмаган ва суд-тиббий экспертиза нусхаларини тақдим этмаган.
Тошкент шаҳар ИИББ иш судда кўриб чиқишлик учун Жиноят кодексининг 277-модда билан юборилган («Безорилик» моддаси билан айбланган фуқаро БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (27 миллион сўмгача) жаримага тортилиши ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишларига ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши мумкин». «Зўрлашга уриниш фактлари исботланмади», — дея қўшимча қилган бошқарма.
«Nemolchi.uz» жиноятнинг «безорилик» дея таснифланишини нотўғри деб ҳисобламоқда. Лойиҳа Бош прокуратурага ушбу ишга эътибор қаратиш бўйича мурожаат қилган.






