1

Анъанавий "Бош вазир кубоги" мусобақаси ўтказилади

СПОРТ 03.11.2021, 18:27
Теглар: Бош вазир кубоги
Анъанавий "Бош вазир кубоги" мусобақаси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида футбол бўйича анъанавий “Бош вазир кубоги-2021” мусобақаси бўлиб ўтади. Ўйинлар жорий йилнинг 5-ноябридан 10-ноябрига қадар “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ташкил этилади.

Ҳал қилувчи финал ўйини эса 10-ноябр куни соат 15.00да мамлакатимизнинг бош аренаси – “Бунёдкор” стадионида бошланади.

Айни вақтгача мусобақада қатнашиш истагини билдирган жамоаларнинг сони 30тадан ошиб кетди. Эртага, 4-ноябр куни соат 11:00да Туризм ва спорт вазирлиги (собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги) биносида“Бош вазир кубоги-2021” анъанавий футбол мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Мусобақа Низомига кўра, ўйинлар 25 дақиқадан икки бўлим давом этади. Ҳар бир жамоа ўз таркибига 15 нафар футболчини киритиши мумкин ва алмашишлар сони чекланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 ва 2020-йилларда ўтказилган “Бош вазир кубоги” мусобақаларида бош соврин Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоасига насиб этган.

Шарҳлар

“Бош вазир кубоги”: Финалчилар маълум бўлди

09.11.2021, 23:54

2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи...
“Бош вазир кубоги”да чорак финалчилар маълум

09.11.2021, 17:43

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
“Бош вазир кубоги”: бугун мусобақа билан 16 та жамоа хайрлашди

06.11.2021, 19:12

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

27.10.2019, 22:08

Аввал хабар берганимиздек, 18 – 27-октябр кунлари “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилди.Унда қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 148 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1