АсосийJamiyat

Янги ўқув йилидан мактабларда хорижий дарсликлар пайдо бўла бошлайди. Бунинг афзаллиги нимада? 

'Янги ўқув йилидан мактабларда хорижий дарсликлар пайдо бўла бошлайди. Бунинг афзаллиги нимада? 'ning rasmi

 2022-2023 -ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларига жами 45 номдаги инглиз тили ва информатика дарсликлари Cambridge  томонидан чоп этилади. Бу ҳақда Республика таълим маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, бу жараён Халқ таълими вазирлиги ва Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Ўзбекистон Баркамоллик учун Таълим дастури" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади. 

Маълумотга кўра, Cambridge томонидан ишлаб чиқилган 1-11-синф Инглиз тили ҳамда 5-11 -синфгача информатика ва ахборот технологиялари фанлари дарсликлари маҳаллийлаштирилиб, ўзбек тилига таржима қилинган. 

"Бунинг натижасида Ўзбекистонда 6,5 миллион нафардан зиёд ўқувчилар юқори сифатли дарсликлардан, ўн минглаб ўқитувчилар эса юқори сифатли қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар