АсосийJamiyat

Намангандаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

'Намангандаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига шаҳардаги "Бўстон" МФЙ,Шохимардон кўчаси 8-берк 28-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. 

Зудлик билан воқеа жойига Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби этиб борган. 

Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бўлимининг маълумотига кўра, ёнғин натижасида яшаш уйини шифт ва том қисмидан 90 кв.метр жойи ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ёниб зарарланган.

 Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 07-59да ўчирилган. 

Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 250 кв.метр жойи сақлаб қолинган. 

Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари юз бермаган. Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда. 

Шу ўринда, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларни огоҳлантирмоқда. 

  "Куз-қиш мавсумида давомида яшаш хонадонлари ва Ҳалқ хўжалиги масканларини иситиш мақсадида фойдаланилаётган газ, электр иситиш асбобларини назоратсиз қолдирманг. Йўлда ҳаракатланаётганингизда ёнғин-қутқарув махсус автомашиналари ҳаракатларига ҳалал берманг! Ёнғин хафвсизлиги қоидаларига риоя қилинг",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар