АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қанча оилавий меҳмон уйлар бор? 

'Ўзбекистонда қанча оилавий меҳмон уйлар бор? 'ning rasmi

Ўзбекистонда оилавий меҳмон уйларининг умумий сони 2365 тани ташкил этади. 

Туризм ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Республика бўйича туризм салоҳияти юқори бўлган 100 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, уларда хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб борилган. 

Натижада янги иш ўринлари сони 1489 тага оширилган ва мамлакат бўйича оилавий меҳмон уйларининг умумий сони 2365 тага етказилган. 

Хусусан, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг туман маҳаллаларида уйма-уй юриб, аҳоли ўртасида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тартиблари, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда тақдим этиладиган имтиёзлар, имкониятлар ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилиб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалий кўмак берилган.

    Бошқа янгиликлар