АсосийDunyo

Ўзбекистон элчихонаси Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирмоқда

'Ўзбекистон элчихонаси Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирмоқда'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Озарбайжон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Тезкор штаб қарори билан ушбу давлатдаги махсус карантин режими 2022 йил 1 январга қадар узайтирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Aмалдаги қоидаларга кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжон ҳудудига кириши учун паспорт туридан (хорижий, дипломатик) қатъий назар, ўзлари билан бирга қуйидагиларни олиши керак:

  •  Озарбайжон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Тезкор штабнинг махсус рухсатномаси. Ушбу рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги сўров белгиланган тартибда қабул қилувчи томон тарафидан олдиндан, яъни Озарбайжонга жўнаб кетишдан 14 иш кунидан кам бўлмаган муддатда Тезкор штабга жўнатилиши зарур. Шу билан бирга, аризанинг мавжудлиги рухсат олишни кафолатламайди ҳамда рухсатноманинг берилиши – Озарбайжонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароси тўғрисидаги маълумотларнинг Давлат чегара хизматининг тегишли рўйхатларга ўз вақтида киритилишни таъминланмаслиги мумкин;

 

  •  Озарбайжонга жўнашдан олдин сўнгги 72 соат мобайнида олинган COVID-19ни аниқлаш учун ПЗР-тестнинг салбий жавоби тўғрисидаги тиббий маълумотнома. Чегарадаги бўлиши мумкин бўлган ортиқча текширувлардан ва аэропортда расмиятчиликлардан айланиб ўтиш имконини берувчи QR-код бўлиши маъқул (QR-коди мавжуд бўлмаган маълумотномалар эгалари Боку шаҳрининг аэропортида батафсил текширувдан ўтади);

 

  • -COVID-19 паспортларининг турларидан бири: COVID-19га қарши вакцинациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома; (фуқаро коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг камида икки дозасини олгандан кейин Ўзбекистоннинг ваколатли тиббиёт органи томонидан бериладиган ҳужжат) ёки  COVID-19  иммунитети гувоҳномаси (фуқарода коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги ва унинг қонида антитаначалар мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тиббиёт органи томонидан бериладиган ҳужжат. Ушбу ҳужжат Озарбайжонга киришдан камида 6 ой олдин берилган бўлиши керак).

 

Санаб ўтилган ҳужжатлар фуқаро ёнида бўлмаган тақдирда, ижтимоий мавқеи, давлат идораларида ва тижорат тузилмаларида эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, уларга Озарбайжонга кириш тақиқланади ва келган давлатига қайтарилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар