"Капиталбанк" АТБ акциядорлар таркибида ўзгариш рўй берган.
Тадбиркор Ойбек Турсунов мазкур банкдаги улушини 50 фоизгача оширган. "Тошкент" республика фонд биржаси маълумотларига кўра, биржадан ташқари амалга оширилган савдо 29 октябрь куни бўлиб ўтган.
Шу вақтга қадар тадбиркор "Капиталбанк" АТБнинг 15,90 фоиз оддий акцияларига эгалик қилган, у молия муассасасининг 112 490 703 дона оддий акциясини сотиб олган. Шундай қилиб, тадбиркор ҳозирда 164 927 890 дона оддий акция билан банкнинг қарийб 50 фоиз акцияларига эгалик қилади.
Тадбиркор Ойбек Турсунов Президентнинг тўнғич куёви бўлади.






