АсосийJamiyat

Боғча болалари ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади

'Боғча болалари ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади'ning rasmi

Ўзбекистонда мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, республика ҳудудида грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш мақсадида 2 миллион доза вакцина келтирилган.

Хабарга кўра, барча мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул марказлашган ҳолда эмлаш режалаштирилган.  

Бунинг учун республика миқёсида 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилгани айтилган.

    Бошқа янгиликлар