Учрашувда вазир Нозим Хусанов Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Др.Тило Клиннер, унинг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси Ралф Мауредерни қабул қилди.
Тадбирда Германия ҳудудида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини немис мутахассислари ёрдамида мономарказда касб-ҳунарга ўқитиш, Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликда немис тилига ўргатиш масалалари муҳокама қилинди. Бу бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, мазкур жараён ишчи гуруҳ томонидан олиб борилиши таъкидланди.
Шунингдек, келгусида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Германия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий равишда жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.