АсосийDunyo

Россияда сохта эмлаш сертификатларига эга бўлганларни аниқлайдиган тест яратилди

'Россияда сохта эмлаш сертификатларига эга бўлганларни аниқлайдиган тест яратилди'ning rasmi

Гамалея илмий маркази инсонларнинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланган ёки эмланмаганлигини аниқлайдиган тест ишлаб чиқди. Ушбу тест вакцинада фойдаланилган Аd26 аденовирус мембранаси оқсилига антитаналарни аниқлайди. Бу ҳақда марказ директори  Александр Гинцбург маълум қилди, деб ёзади «Ведомости» «ТАСС»га таяниб.

«Вакцинамиз билан муваффақиятли эмланишнинг асосий белгиси вектор қобиғига — адено 26 га антителоларидир. «Спутник V»нинг биринчи компоненти адено 26 га асосланган. Одамлар организмида бу жуда ҳам кам миқдорда учрайди. Шунинг учун адено 26 га антитаналарнинг мавжудлиги одамларнинг эмланганлигини тасдиқлайди. Аммо агар бирор киши реанимацияга бориб, эмланганлигини айтсаю, лекин 26 адено мембранага антитаналари бўлмаса, унда ушбу беморнинг сертефикати сохта бўлиши эҳтимоли катта саналади», деди Гинцбург.

Олимнинг қайд этишича, Гамалея марказида тахминан бир ой давомида жонлантириш бўлимларида даволанаётган беморларнинг қон таҳлилини текширилган. Ушбу жараёнда 50-60 бемордан қон таҳлиллари олинган.

Реанимацияда даволанаётган беморлар эмланмаганликларини тан олдилар ва  уларинг тахминан 80 фоизида Аd26 га антитаналар йўқлигини аниқланди.

    Бошқа янгиликлар