Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходими чўкаётган кишига ёрдам корсатаётгани ҳақидаги видеолар тарқалди.
Мазкур факт бўйича пойтахт ИИБ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, 30 сентябрь куни тахминан соат 21.30 да 37 ёшли Мухтор М. Маст ҳолатда бола туриб, эҳтиётсизлик оқибатида Сергели тумани "Қорасув" маҳалласи ҳудудида оқадиган каналга тушиб кетади. Сувдан мустақил чиқа олмаган фуқаро атрофдагиларни ёрдамга чақиради. Шу вақтда оша ҳудуддан ўтиб кетаётган Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ профилактика инспектори лейтенант Алибек Махмарайимов чақириқни эшитиб ёрдамга шошади. Сувда чўкаётган кишини коргач, ходим фуқарога сувдан чиқишда ёрдамлашади.
Лейтенант А. Махмарайимов воқеа жойига "тез ёрдам"ни чақирган ва фуқарога биринчи тиббий ёрдам корсатилган.
Шу ўринда ИИБ фуқароларга мурожаат қилмоқда.
"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари, илтимос, сув ҳавзалари яқинида эҳтиёт болинг",-дейилади хабарда.






