АсосийSport

1,5 миллион доллар тикилган ўйин. “Насаф” бугун ОФК кубоги-2021 финалида тўп суради

'1,5 миллион доллар тикилган ўйин. “Насаф” бугун ОФК кубоги-2021 финалида тўп суради'ning rasmi

Бугун Баҳрайндаги “Шеиҳ Али бин Моҳаммед Ал Ҳалифа Стедиум”да ОФК кубоги-2021 финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Баҳрайннинг совриндор жамоаси “Ал-Муҳаррақ” мезбон сифатида “Насаф”га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Мазкур бахс ғолиби ОФК кубоги-2021 ғолиби бўлишдан ташқари, ўз ҳисобини 1,5 миллион АҚШ долларини ҳам бойитиб олиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ушбу жамоалар бир маротабадан ушбу мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. Хусусан, “Ал-Муҳаррақ” 2008 йилда ғолиб чиққан бўлса, “Насаф” 2011 йилда турнир ғолиблигини қўлга киритган.

Мазкур бахсда Рўзиқул Бердиев шогирдларига омад тилаб қоламиз!

    Бошқа янгиликлар