Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ хабар берди.
Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. 2-3 соатда Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади.






