1

Чинозда фермер хўжалигининг ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 05.11.2021, 14:35
Чинозда фермер хўжалигининг ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро М.Х. ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро О.нинг ишончига кириб, у билан “R.F.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,8 гектар ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1