Sportico нашри дунёдаги машҳур спортчилар фаолияти давомида қанча пул ишлаб топганини ҳисоблаб чиқди.
Қайд этилишича, мазкур тадқиқот натижаларига кўра, 25 нафар сердаромад спортчилардан иборат рейтинг тузиб чиқилган.
Рейтингни шакллантириш вақтида спортчиларнинг шу вақтгача ишлаб топган маоши, реклама шартномалари ва бошқа даромадлари
Унга кўра, Майкл Жордан 1-ўриндан жой эгаллади. Америкалик баскетболчи фаолияти давомида 2,62 миллиарддан ортиқ маблағни ишлаб топган. 2-ўринни 2,1 миллиард доллар даромади билан гольфчи Тайгер Вудс эгаллаган. “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду эса 5-ўриндан жой олди. У фаолияти давомида ишлаб топган даромади 1,24 миллиард долларни ташкил қилади. Лионель Месси эса 1,14 миллиард доллар билан 8-ўринни забт этган.
Кучли ўнликдан жой олган спортчилар рўйхати билан танишинг:
1. Майкл Жордан (баскетбол) – 2,62 млрд доллар
2. Тайгер Вудс (гольф) – 2,1 млрд доллар
3. Арнольд Палмер (гольф) – 1,5 млрд доллар
4. Жек Никлаус (гольф) – 1,38 млрд доллар
5. Криштиану Роналду (футбол) – 1,24 млрд доллар
6. Флойд Мейвезер (бокс) – 1,2 млрд доллар
7. Леброн Жеймс (баскетбол) – 1,17 млрд доллар
8. Лионель Месси (футбол) – 1,14 млрд доллар
9. Михаэль Шумахер (автопойга) – 1,13 млрд доллар
10. Рожер Федерер (теннис) – 1,12 млрд доллар