1

Самарқандда мансабдорлар раҳнамолик қилиб келган жиноий уюшма фош этилди

ЖИНОЯТ 06.11.2021, 08:34
Самарқандда мансабдорлар раҳнамолик қилиб келган жиноий уюшма фош этилди

Самарқандда халқнинг ризқини еган бир гуруҳ шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратура бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган “Самарқанд газ тўлдириш станцияси”дан сурункали равишда “Нуробод газ сервис” МЧЖга қарашли “DAF” русумли 20 тн сиғимли юк автомашинасида аҳоли хонадонларига ажратилган имтиёзли нархдаги суюлтирилган углеводородли газни яширин равишда талон-торож қилиб келинган.

Ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “в” банди билан қўзғатилган жиноят иши терговининг биринчи кунида 6 нафар жиноий уюшма аъзоларига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Таъкидланишича, бу рақамлар кўлами кенгайиши мумкин. 

Тезкор маълумотларга кўра, мазкур жиноий уюшмага бир қатор мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳнамолик қилиб келишган. 

Қайд этилишича, жиноят иши тергови шахсан Самарқанд вилояти 2-сектор раҳбари - вилоят прокурори Р.Машариповнинг назоратига олинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1