АсосийJamiyat

​​Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда олдинги беш йилга нисбатан 10 баробар кўп уй-жой қурилди

'​​Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда олдинги беш йилга нисбатан 10 баробар кўп уй-жой қурилди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.  Шавкат Мирзиёев уй-жой масаласини ҳал этиш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш масаласи ҳақида гапирди.

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан малакали касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали, 2026 йилгача камбағалликни 2 баробарга қисқартириш кўзда тутилганини маълум қилган.

Таъкидланишича, ижтимоий ҳимоя соҳасида бошқарув тизими ислоҳ қилиниб, ижтимоий хизматларнинг сифати яхшиланади ва кўлами кенгайтирилади. «Энг муҳим масалалардан бири сифатида уй-жой масаласини ҳал этиш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш доимий эътиборимиз марказида бўлади. Ушбу йўналишда қабул қилган дастурларимиз, жумладан, арзон уй-жойлар дастури асосида сўнгги беш йилда 140 мингдан зиёд янги квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилди», — дейди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар