АсосийJamiyat

Маданий мерос агентлиги директор тайинланди

'Маданий мерос агентлиги директор тайинланди'ning rasmi

 2021 йил 5 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб Кузиев Турсунали тайинланди.

Турсунали Кузиев Тошкент давлат санъат институтини тамомлаб, ўз меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилояти Маданият фонди раиси, кейинчалик П.Бенков номидаги Республика бадиий билим юрти директори сифатида давом эттирди.

2017 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг илмий–ижодий ишлар бўйича ўринбосари сифатида иш олиб борган.

Маълумот ўрнида:

Турсунали Кузиев «Дўстлик» ордени билан мукофотланган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби” фахрий унвонига эга, Ветнам Социалистик Республикасининг “Дўстлик” ордени ҳамда Украина, Россия, Япония, Эрон, Миср давлатларининг қатор орден ва медаллари билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар