1

“Бош вазир кубоги”: бугун мусобақа билан 16 та жамоа хайрлашди

СПОРТ 06.11.2021, 19:12
Теглар: Бош вазир кубоги
“Бош вазир кубоги”: бугун мусобақа билан 16 та жамоа хайрлашди

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош вазир кубоги” мусобасининг 1/16 финал баҳслари ўтказилди.

Тобора кучли жамоалар сараланиб бораётган мусобақанинг ҳар бир ўйини ўзгача шиддат билан ўтмоқда. Бугунги ўйин натижалари билан танишинг:

Туризм ва спорт вазирлиги – Таълим маркази 3:1;

Ўзбекипаксаноат – МТРК 0:8;

Транспорт вазирлиги – Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиг 1:3;

Олий суд – Энергетика вазирлиги 6:0;

Давлат божхона қўмитаси – АОКА 4:0;

Марказий банк – Давлат хизматлари агентлиги 3:0 (техник ғалаба);

Миллий олимпия қўмитаси – Агро марказ 0:8;

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 4:1;

Давлат тест маркази – ЎзЛиДеП 4:1;

Дин ишлари қўмитаси – Инновация вазирлиги 0:1;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – Агроинспекция 1:3;

Молия вазирлиги – Ўзгидромет маркази 7:0;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1:3;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2:2 (5:3);

Ташқи ишлар вазирлиги – Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси 2:0;

Ёшлар ишлари агентлиги – Давлат солиқ қўмитаси 0:2;

Эртага мусобақанинг нимчорак финал ўйинлари бошланади. Ушбу босқичнинг дастлабки баҳси Туризм ва спорт вазирлиги ва МТРК жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, футбол бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ уч йилдан буён ўтказилмоқда.

Шарҳлар

“Бош вазир кубоги”: Финалчилар маълум бўлди

09.11.2021, 23:54

2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи...
“Бош вазир кубоги”да чорак финалчилар маълум

09.11.2021, 17:43

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
Анъанавий "Бош вазир кубоги" мусобақаси ўтказилади

03.11.2021, 18:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш...
Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

27.10.2019, 22:08

Аввал хабар берганимиздек, 18 – 27-октябр кунлари “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилди.Унда қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 148 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1