Хабар берганимиздек, Туризм ва спорт вазирининг 2021-йил 27-октябрдаги 687-сонли буйруғига асосан жорий йил 1-6-ноябр кунлари Андижон шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” ўйингоҳида чим устида хоккей бўйича 1999-йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада жами 6та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз курашлар остида кечган баҳслар якунига кўра 1-ўринни Самарқанд вилояти жамоаси эгаллади. Улар ҳал қилувчи финал баҳсида мезбонлар – Андижон вилояти жамоасидан устун келишди. Кучли учликка Фарғона вилояти жамоаси якун ясаб берди.
Шунингдек, худди шу муддатда Фарғона шаҳридаги спорт ўйингоҳида 2003-йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида ҳам Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада Андижон вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллади. Олтин медаллар учун кечган ўйинда улар самарқандлик тенгқурларини мағлуб этишди. Совриндорлар учлигидан Фарғона вилояти жамоаси ҳам ўрин олди.
Якунда иштирокчи жамоалар ва совриндорларга медал, диплом ҳамда спорт экипировкалари тантанали равишда топширилди.