Тошкент ҳавоси чанглардан тозаланмоқда. Бу ҳақда Докторант Э. Абдулаҳатов гидрометеорологик илмий таҳлилларга асосланиб хабар бемоқда.
Маълумотга кўра, маҳаллий вақт соат 15:10 да 1 ҳаво таркибида 278 мкг РМ 2,5 майда дисперс заррачалари бўлган. Бу қиймат пойтахтнинг АҚШ элчихонаси олдига ўрнатилган стационар кузатув постида акс этган.
Қайд этилишича, бу кечаги кўрсаткичдан анча паст эканини англатади. Кеча шу пайтда кўрсаткич 492 мкг/м³ ни кўрсатган ва Тошкент дунёда ҳаводаги ифлослик бўйича пойтахт шаҳарлар рейтингида карвонбоши бўлган.
Таъкидланишича, ҳозирги қиймат ҳаво таркибида майда дисперс заррачалар меъёрдан 2 барабор кўп эканини билдиради. Бу хавфли даража, лекин кечаги ва олдинги кунларидаги каби ўта хавфли эмаслиги айтилмоқда.
Шунингдек, тоғ-водий шамоли сабаб, шаҳар ҳавоси кечаси чанг заррачаларидан бироз ҳоли бўлган бўлиши мумкин. Чунки тоғдан эсган кучсиз шамол омили пойтахт ҳавосидаги заррачаларни шаҳарнинг жанубий-ғарбий текислик ҳудудларига томон ''ҳайдайди''.
Маълумот учун, ҳозирда Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам майда дисперс заррачалар миқдори кескин ортган.






