Аввалроқ Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилиши ҳақида хабар бергандик.
Давлат тест марказининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 9-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига қабул параметрларининг таълим йўналишлари (мутахассисликлари) ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди.
Мазкур баёнга мувофиқ Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Маълумотга кўра, рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва бу жараён 16 ноябрга қадар давом этади.
Абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар Маданият вазирлиги томонидан 18-24 ноябрь кунлари, тест синовлари эса Давлат тест маркази томонидан 26-27 ноябрь кунлари ўтказилади.






