1

Самарқандда фуқарога техникум дипломини олиб беришни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди

ЖИНОЯТ 08.11.2021, 12:00
Самарқандда фуқарога техникум дипломини олиб беришни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди

Ургут туманида фуқарога техникумни тамомлаганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Маълумотга кўра,“Гулобод агробиотехнологиялар техникуми” директори ўринбосари И.Ш. фуқаро У.ни техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилади.

Эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1