1

Ургутда фуқарога техникумни тамомлаганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган "замдиректор" ушланди

ЖИНОЯТ 08.11.2021, 12:20
Ургутда фуқарога техникумни тамомлаганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган "замдиректор"  ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда “Гулобод агробиотехнологиялар техникуми” директори ўринбосари И.Ш. фуқаро У.ни техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1