1

Қашқадарёда 2 429 бош чорва молларини "еб юборган" собиқ директор фош этилди

ЖИНОЯТ 08.11.2021, 16:55
Қашқадарёда  2 429 бош чорва молларини "еб юборган"  собиқ директор фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан “Ўзбекистон қоракўлчилик” МЧЖнинг Миришкор туман филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖнинг собиқ раҳбари Ч.Х. ўзининг жавобгарлигида бўлган умумий баҳоси 604,7 млн сўмлик жами 2 429 бош майда шоҳли молларни сотиб юбориб, сотувдан тушган маблағларни жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1