Ижтимоий тармоқларда "Magic City"да оммавий тартибсизлик юз бергани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан баёнот берган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, жорий йилнинг 6 ноябр куни тахминан соат 22.30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган "Magic City" кўнгилочар дам олиш масканида газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар 2000 йилда туғилган У.Д., 2002 йилда туғилган А.Х., 2003 йилда туғилган И.У., 2004 йилда туғилган М.Т.лар ноқонуний савдо қилаётгани учун мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан чиқариб юборилаётганда улар ўртасида ўзаро жанжал юз берган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.