1

2024 йилга келиб ипак қурти импортига чек қўйилади — Сарвиноз Аҳмедова

ЖАМИЯТ 08.11.2021, 17:45
Теглар: Пилла
2024 йилга келиб ипак қурти импортига чек қўйилади — Сарвиноз Аҳмедова

Жорий йилнинг бугунига қадар бўлган даврда корхоналар томонидан 240 минг қути ёки 28,5 млрд. сўмлик ипак қурти уруғи тайёрланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Аҳмедова маълум қилди. Қайд этилишича , ипак қурти уруғи таёрлашда яхшигина ўсишга эришилган—129 фоиз.

Ривожланиш   ва ўсиш шу даражада юқори қийматни касб этса, 2024-2025 йилларга бориб республикада сифатли ипак қурти уруғига бўлган талаб маҳаллий корхоналар томонидан тўлиқ қондирилади ва ипак қурти уруғининг импортига чек қўйилади.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, мамлакатда пилла етиштиришнинг ҳам  ўз режаси бор.  Республикада бу ҳам ортиғи билан бажарилаган. Хусусан, жорий йилда 22,4 минг тонна пилла етиштириш режа-топшириғи белгиланган бўлиб, амалда жами 22,7 минг тонна хомашё топширлган. Бу эса прогнозга нисбатан 101,3 фоизни ташкил этади.

Таъкидланишича, жорий йилда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ипак маҳсулотлари билан Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтган “Made in Uzbekistan” халқаро кўргазмасида иштирок этди.

Маълумотга кўра, пилла маҳсулотлари экспорт географиясида ҳам кенгайиш кузатилмоқда. Хусусан, 2020 йилда 14 та давлатга экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг 10 ойлигида экспорт қилинган давлатлар сони 16 тага етган.  

Шарҳлар

Ўзбекистонда пилла ҳосили 19 минг тоннага етказилди

14.11.2019, 10:36

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселекторда ипакчилик саноатини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1