Яккабоғлик Тиловат Муҳаммадиева икки фарзанди билан шу вақтгача ижарада яшайди. Оиланинг ёлғиз боқувчи бу аёлнинг фарзандлари Гемофлия касаллиги билан хасталанган. Бош-панасиз, бемор фарзандларини тарбиялаётган аёлнинг дард юки унча-мунда кишини эгаб қўйиши, табиий.
Вилоят Давлат хизматлари марказининг маълум қилишича, аёл опасининг таклифи билан Яккабаоғ туман ДХМнинг CALL CENTER рақамига субсидия орқали уй - жой олиш учун қўнғироқ қилади. ДХМ ходимлари Татар МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Т.Муҳаммадиеванинг хонадонига ташриф буюриб сайёр тарзда субсидия учун керакли ҳужжатларни олишди.
- Бугун жуда қувондим кечагина қилган қўнғироғимга бир кунда марказ ходимлари етиб келишади деб ўйламагандим, - дейди Тиловат Муҳаммадиева.






