1

“Бош вазир кубоги”да чорак финалчилар маълум

СПОРТ 09.11.2021, 17:43
Теглар: Бош вазир кубоги
“Бош вазир кубоги”да чорак финалчилар маълум

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош вазир кубоги” мусобасининг чорак финалида тўп сурувчи жамоалар номи тўлиқ маълум бўлди.

Нимчорак финал доирасида жами 16 та жамоа қуръ рўбару қилган рақиблари билан ўйинларини ўтказишди. Нимчорак финал натижалари:

Туризм ва спорт вазирлиги – МТРК – 3:0 (техник мағлубият);

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Олий суд – 0:3;

Давлат божхона қўмитаси – Марказий банк – 6:0;

Агро марказ – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – 8:0;

Давлат тест маркази – Инновация вазирлиги – 0:3;

Агроинспекция – Молия вазирлиги – 0:3 (техник мағлубият);

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – 4:0;

Ташқи ишлар вазирлиги – Давлат солиқ қўмитаси – 0:4;

Бугун, 9-ноябр куни мусобақанинг чорак финали доирасида қуйидаги жуфтликлар ўзаро ҳисоб китоб қилишади:

Туризм ва спорт вазирлиги – Олий суд.

Давлат божхона қўмитаси – Агро марказ.

Инновация вазирлиги – Молия вазирлиги.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Давлат солиқ қўмитаси.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ уч йилдан буён ўтказилмоқда.

Шарҳлар

“Бош вазир кубоги”: Финалчилар маълум бўлди

09.11.2021, 23:54

2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи...
“Бош вазир кубоги”: бугун мусобақа билан 16 та жамоа хайрлашди

06.11.2021, 19:12

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
Анъанавий "Бош вазир кубоги" мусобақаси ўтказилади

03.11.2021, 18:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш...
Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

27.10.2019, 22:08

Аввал хабар берганимиздек, 18 – 27-октябр кунлари “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилди.Унда қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 148 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1