Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг “Стандарт+” ва “Новые люди” корхоналари билан бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.
Ушбу келишувга асосан ташкил этилган танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг 22 нафари белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиб, Тошкент халқаро аэропортидан Москва вилоятидаги қурилиш объектларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган тартибда жўнатилди.
Хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, тарқатма материаллар берилди.