АсосийJamiyat

Наманганда авария оқибатида 1 киши вафот этди

'Наманганда авария оқибатида 1 киши вафот этди'ning rasmi

6 ноябрь куни соат 12:00 ларда, 4Р117 Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ-Кесканёр йўлининг 42 км.да, Чортоқ тумани А.Навоий МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшаган, 1957-йилда туғилган фуқаро ВАЗ-21011 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бурилиш мумкин бўлмаган жойдан йўлнинг чап томонига бурилаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Чортоқ туманида яшовчи, 1985-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Gentrа русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, ВАЗ-21011 русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро чап бўйин соҳасининг лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар