1

“Бош вазир кубоги”: Финалчилар маълум бўлди

ЖАМИЯТ 09.11.2021, 23:54
Теглар: Бош вазир кубоги
“Бош вазир кубоги”: Финалчилар маълум бўлди

2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида ҳар йили футбол бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақаси ўтказиб келинмоқда.

Асосий иш вақти компютер қаршисида ўтадиган, жисмоний фаоллиги нисбатан чекланган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган ушбу мусобақада бу йил 45 та жамоа баҳсларга киришди. Бугун бўлиб ўтган чорак ва ярим финал ўйинларидан кейин мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Чорак финал ўйинларини мусобақанинг икки карра ғолиби ва бу йил ҳам бош совринга асосий даъвогар саналаётган Олий суд ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги жамоалари бошлаб беришди. Учрашувда Олий суд жамоаси катта ташаббусга эришди ва якунда йирик ғалабага эришди. Аҳамиятлиси, жорий йилги мусобақа давомида шу пайтгача ўз дарвозасидан биронта ҳам гол ўтказиб юбормаган амалдаги чемпион Туризм ва спорт вазирлиги ходимларидан учта тўп қабул қилиб олишди. Якуний натижа 7:3, Олий суд жамоаси фойдасига.

Шунингдек, ярим финал босқичига “Агро марказ”, Молия ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари жамоалари йўл олишди.

Ярим финалда бир-бирига муносиб жамоалар тўқнаш келишди ва ҳар икки ўйинда ҳам ғолиб жамоа пеналтилар серияси ёрдамида аниқланди. Натижалар билан қуйида танишасиз:

“Бош вазир кубоги-2021”. ¼ финал:

Туризм ва спорт вазирлиги – Олий суд – 3:6,

Давлат божхона қўмитаси – Агро марказ – 0:8

Инновация вазирлиги – Молия вазирлиги – 0:1

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – Давлат солиқ қўмитаси – 2:1

½ финал

Олий суд – Агро марказ – 1:1 (пен. 5:4)

Молия вазирлиги – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 0:0 (7:6).

10-ноябр, соат 11:00

3-ўрин учун:

Агро марказ – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Финал, соат 15:00

“Бунёдкор” стадиони

Олий суд – Молия вазирлиги

Шарҳлар

“Бош вазир кубоги”да чорак финалчилар маълум

09.11.2021, 17:43

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
“Бош вазир кубоги”: бугун мусобақа билан 16 та жамоа хайрлашди

06.11.2021, 19:12

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
Анъанавий "Бош вазир кубоги" мусобақаси ўтказилади

03.11.2021, 18:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш...
Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

27.10.2019, 22:08

Аввал хабар берганимиздек, 18 – 27-октябр кунлари “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилди.Унда қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 148 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1