АсосийJamiyat

Қувада ИИБ рахбарияти томонидан инспекторлар ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

'Қувада ИИБ рахбарияти томонидан инспекторлар ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда «Қува туманида ИИБ рахбарияти томонидан профилактика инспекторлари ҳуқуқлари поймол қилинмоқда-ми» сарлавҳали видеомурожаат тарқалмоқда. Мурожаатга кўра, собиқ инспектор Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Аҳмаджоновнинг ҳодимларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракати бўйича шикоят қилган. Жумладан, у майор шахсий манфаати учун профилактика инспекторларига кунлик 55 минг сўмлик «ўрта фонд» жорий қилгани, 100 бош қорамол учун қураётган молхонасига керакли қурилиш материалларини ходимлари зиммасига юклаганини таъкидлаган.

Мурожаат юзасидан  Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат эълон қилди. 

Келтирилишича, мазкур мурожаат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, мурожаатчи Нишонов Нозимжон Наврўзбек ўғли муқаддам ички ишлар органларида ишлаб, хизмат вазифасига масъулияцизлик билан ёндашганлиги,  сурункали равишда хизмат интизомини бузиб, ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун, салбий сабабларга кўра, 2021 йилда ички ишлар органларидан бўшатилган.

"Шунингдек, собиқ ходим Н.Нишоновни видеомурожаатидаги ИИО ходимлари билан боғлиқ келтирилган ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ тегишли хизматлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қиламиз",  - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар