АсосийJamiyat

9 ойи давомида Ўзбекистонга 1 млн 200 мингга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган

'9 ойи давомида Ўзбекистонга 1 млн 200 мингга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган'ning rasmi

Бугун АОКАда Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, бошқарма бошлиғи Иброҳим Барноев, вазирлик ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди.

Таъкидланишича, туризм соҳасини тиклаш учун олиб борилган амалий ишлар натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида юртимизга 1 млн. 200 минг (1 135 621) нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган ва 273 млн. доллар миқдорида туризм хизматлари экспорт қилинган.

Таҳлилларга кўра, 2021 йилда айрим Ғарбий Европа, Америка ва МДҲ давлатларидан кутилганидан кўпроқ сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Жануби-шарқий Осиё (Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Тайван, Жанубий Корея) давлатлардаги чекловлар сабабли прогноз қилинган кўсаткичлардан кам миқдорда сайёҳ келган.

Йил давомида мазкур тоифадаги сайёҳлар сонини 1 млн. 700 минг нафарга етказиш прогоноз қилинган. Эмлаш жараёни йўлга кўйилганидан кейин халқаро туризм жонланган.

 Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ҳар ойда 85 минг нафар хорийжий фуқаролари сайёҳ сифатида мамлакатимизга кириб келган бўлса, бу кўрсаткич август ва сентябрь ойларида деярли 190 мингга етган.

 

    Бошқа янгиликлар