Sevimli

Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

ЖАМИЯТ 10.11.2021, 18:36
Теглар: Тошкент, кир ювиш кукуни
Тошкентда  кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган 162 дона “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Миф” номли кир ювиш кукунларини харидор Ф.га 10,6 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Тадбир давомида, С.Х. ушбу кир ювиш кукунларини яширин ишлаб чиқариб, қадоқлаб сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ҳар бири 2, 3 ва 6 кг. дан қадоқланган жами 234 дона “Ariel”, “Tide” ва “Миф”номли ва 3 дона полиэтилен қопда ҳар бири 30 кг. бўлган “Шабнам” номли кир ювиш кукунлари ва 200 дона ҳар хил номдаги кир ювиш кукунлари қоплари ҳамда қадоқлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинган.  

Шунингдек, “The Procter & Gamble" компанияси хулосасига кўра, юқоридаги кир ювиш кукунлар компания томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги ҳамда маҳсулот қадоқларидаги код рақамлари қалбаки эканлиги қайд этилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Фарғонада ҳам қимматбаҳо дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда (видео)

08.08.2022, 10:18

Фарғонада дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда, дея ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.Депутатга келган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Қир кетмон маҳалласида қимматбаҳо дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда....
Тошкентда "пайдо бўлган "мафия"лар"га суд ҳукми ўқилди

30.06.2022, 11:24

Ўтган йилнинг ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда "Шаҳар бедарвозами? Ким бўлди булар бемалол ўзгаларни жонига таҳдид қилишмоқда" деб номланган видео тарқалган эди. Унга кўра, 2021 йилнинг 31 октябрь...
Тошкентда коронавирусга ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилади

24.06.2022, 22:27

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими қарори имзоланди. Унга кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларга малакали тиббий ёрдам...
30 йил деганда биринчи марта Душанбедан Тошкентга поезд келмоқда

21.06.2022, 11:44

Тожикистон пойтахти Душунбе шаҳридан Тошкентга поезд келмоқда. Бу ҳақда УзА хабар қилди. Маълум қилинишича, поезд бугун, 21 июнь куни соат 13.43 да Тошкент вокзалига етиб келиши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+24.97° app.переменная облачность
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1