АсосийJamiyat

Эмланувчи қатламнинг 70 фоизи биринчи доза вакцинани олиб бўлди

'Эмланувчи қатламнинг 70 фоизи биринчи доза вакцинани олиб бўлди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда эмланувчи қатламнинг 70 фоизи биринчи доза вакциналарини олиб бўлгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, 10 ноябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 326 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 187 647  нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 81 759 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 57 574 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача жами 28 821 483 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 15 021 836 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 9 131 332 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 4 668 315 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (59 469 доза),
  • Тошкент шаҳри (31 536 доза),
  • Тошкент вилояти (31 355 доза) банд қилди.

"Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи режалаштирилган қатламга нисбатан 70 фоизни ташкил қилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар