АсосийJamiyat

Хорижда вафот этган қанча ўзбекистонликнинг жасади олиб келингани маълум қилинди

'Хорижда вафот этган қанча ўзбекистонликнинг жасади олиб келингани маълум қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 992 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 288 минг 352 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 194 нафарига ижтимоий ёрдам, 10 минг 951 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда. Шунингдек:

- 5 минг 984 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

- 308 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.

- Хорижда  вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келинди.

- 408 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.

- Оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.

- Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 892,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар