АсосийЖАМИЯТ

Халқаро физика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 8 та медаль соҳиби бўлишди

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин...

'Халқаро физика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 8 та медаль соҳиби бўлишди'ning rasmi

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза соҳиби бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фарғона вилоятида 8 ноябрь куни старт олган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 18 та давлатидан 130 нафар ўқувчи иштирок этган Олимпиада бугун ўз ғолибларини аниқлади. Танлов натижаларига кўра дунёнинг турли давлатларидан қатнашган 56 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

    Бошқа янгиликлар