АсосийJinoyat

Иштихонда қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган электр таъминоти корхонаси ходими ушланди

'Иштихонда қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган электр таъминоти корхонаси ходими ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, Иштихон тумани электр таъминоти корхонаси ходими Р.Т. фуқаро Х.га нисбатан тузилган далолатномани ҳамда электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 5  млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар