1

Қашқадарёда ўз хотинини ўлдириб, қудуққа кўмган эркак қўлга олинди

ЖИНОЯТ 13.11.2021, 09:10
Қашқадарёда ўз хотинини ўлдириб, қудуққа кўмган эркак қўлга олинди

Икки йил муқаддам Косон туманида яшовчи Т.Қ. маст ҳолатда таёқ билан хотини Х.Г.ни уриб, қўл ва оёқларини синдириб, қасддан ўлдирган. Жасадни қудуққа ташлаб, тупроқ билан қудуқни тўлдириб кўмиб юборганлиги аниқланган.

 Кунора бу оилада бўлиб турган жанжалдан маҳалла фаоллари, қариндош-уруғлар хабардор бўла туриб вақтида олдини олмаган. 

Боз устига муқаддам ҳам қотиллик жиноятини содир этгани учун жазо муддатини ўтаб чиққан бу шахс қўшхотин билан яшагани, доимий спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйда жанжал кўтариш билан банд бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Қ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1