Кеча Ўзбекистонда қарийб 275 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси, 5 нафар инсонда пневмония аниқланди.
2021 йил 12 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189458 (+272) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 14 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 23 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 19 нафари Фарғона вилоятида,
- 15 нафари Хоразм вилоятида,
- 62 нафари Тошкент вилоятида,
86 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
- Андижон вилоятида 11 нафар,
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Жиззах вилоятида 10 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 10 нафар,
- Самарқанд вилоятида 23 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 23 нафар,
- Хоразм вилоятида 10 нафар,
- Тошкент вилоятида 63 нафар,
Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185550 (+249) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1354 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.






