Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги турида Қозоғистонга қарши майдонга тушди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этилишича, ушбу ғалаба фарангларнинг расмий ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини 26тага етишини таъминлади. Яъни, Дидье Дешам шогирдлари 18та ғалаба ва 8та дуранг қайд этган.
Бироқ бу терма жамоанинг мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланмайди. Терма жамоанинг шахсий рекорди 1994-йилнинг сентябридан 1999-йилнинг мартигача ўрнатилган – 27та ўйин.
Маълумот учун, Дидье Дешам шогирдлари 16 ноябрь куни саралаш босқич доирасида Финляндияга қарши майдонга тушади.